«Биз – ҳақиқат тарафдоримиз» Прокуратура бир киши 10 та овоз берганини жиддий ўрганмоқчи

395

Сайтимизда эълон қилинган “Қарши туманида бир киши бир номзодга 10 та овоз бермоқчи бўлди” сарлавҳали хабарга Қарши туман сайлов комиссияси муносабат билдирди. Муносабатни тўлиқлигича келтирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-моддасида сайлов комиссиялари аъзолари томонидан сайлов ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят кодексининг 10-моддасида қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт деб таъкидлаб ўтилган.

Хабар ва унга илова қилинган видео ҳамда фототасвирдаги маълумотлар ҳуқуқий баҳо берилиши учун Қарши туман прокуратурасига тақдим этилади.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Сайлов кодексининг 96-моддасида сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган.

Қарши тумани сайлов комиссияси сайлов давомида рўй берган ҳар қандай сайлов қонунчилигига зид ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда ўрганишлар ўтказилиб, ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилишини таъминлайди.

Биз – ҳақиқат тарафдоримиз. Аммо айрим депутатликка номзодларнинг яқинлари томонидан бошқаларни чалғитиш мақсадида амалга оширилган бу каби ҳолатлар эътибор марказимизда ва туман прокуратураси жиддий ўрганишлар олиб боришини маълум қиламиз.

Бир сўз билан айтганда, бу каби ҳолатларни аниқлашда фаоллик кўрсатгани учун “Nnews.uz” сайтига ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, дейилади хабарда.

2 Izohlar

  1. […] Аввалроқ  “Қарши туманида бир киши бир номзодга 10 та овоз бермоқчи бўлди” сарлавҳали хабарни эълон қилган эдик. Шундан сўнг, ҳолатни Прокуратура ўрганишни бошлаган эди. […]

  2. […] кишига овоз берган ҳолати бўйича жиддий ўрганиш олиб боришини айтган эди. Натижа йўқ. Демак биз вилоятдан эмас, Марказий сайлов […]

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here