“Ҳокимни бошини оғритманг” Ғузор ҳокими фуқаро мурожаатини ўргангани борган журналистга танбеҳ берди (Аудио)

2630

Таҳририятимизнинг “Сиздан хабар” лойиҳасига Ғузор тумани ҳокими эканлиги айтилган аудиоёзув келиб тушди.
Маълум бўлишича, Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқуловга фуқаро мурожаатни ўргангани борган журналистнинг ташрифи хуш ёқмаган.

Аудиоёзувда шундай дейилади;

«Бу нарсаларга ҳоким жавоб бермайди, маҳалла раисига боринг, сиз бирдан баланд дорга осилманг.
«Зам» ҳокимлар бор, ижтимоий деган «мовин» бор, «Лазиз деган ифлос бор».
Шикоят минглаб боради, сиз нимага битта шикоятга ёпишиб оляпсиз?
Сизга 100 та шикоят берамиз, 100 таси билан шуғилланинг.
Ҳозир борасанда, ҳамма хонадонни ўрганиб расмга туширасан.»

Тўлиқ эшитинг:

Воқеа қачон ва қаерда бўлгани бизга номаълум.
Ҳамма гап ҳокимнинг асабий ҳолатда “фуқаролар мурожаати учун менинг олдимга келманг, мен ҳал қилмайман” деб жиғибийрон бўлаётганида…
Шу ўринда ҳақли савол, фуқароларнинг тақдири ҳокимга қизиқ эмасми? Одамларнинг муаммосини ечиш ҳокимнинг вазифасига кирмаса, унда унинг вазифаси нимадан иборат?

Таҳририятдан: Ғузор туманида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ, албатта. Лекин нима бўлганда ҳам фуқаро мурожаатига ечим излагани борган журналистга бундай қўпол муомала қилиб бирор натижага эришиш амримаҳол. Ўйлаймизки, Ғузор туман ҳокимлиги иш фаолиятида бу каби жиҳатларга ҳам эътибор қаратади.
Ҳа айтганча, сайтимизнинг “Сиздан хабар” лойиҳасига юборилган хабарларга сайт жавобгар эмас.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here