«Ҳоким ва ёшлар» учрашувида 100 нафар ёшлар иш билан таъминланди

298

Куни кеча Қарши туман ҳокимлигининг фаоллар залида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими Ғ.Бегалиев  ёшлар билан дилдан суҳбатлашди. Бу ҳақда Қарши туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Nasafnews»га хабар қилди.

Мулоқотнинг аҳамияти учрашув жарёнининг ўзидаёқ сезилди. Бу дўстона суҳбат давомида 100 га яқин ёшлар иш билан таъминланиб, шундан 30 нафарига тадбиркорлик фаолияти учун сертификатлар топширилди. Қолган барча иш сўраб мурожаат қилган ёшларни таълим, маҳалла, тиббиёт ва бир қанча соҳаларга ишга қабул қилиш борасида мутасадди раҳбарларга тавсиялар берди.

Шунингдек, туман ҳокими  ишонч билдириб, ёшларни раҳбарлик лавозимига тавсия этди. Ёш ўқитувчи Маматов Сайёр 9- мактабнинг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлигига, Шодиев Собиржон эса 10-мактабнинг Ёшларни чақириққача тайёрлаш раҳбарлигига қабул қилинди.
Тадбир сўнгида 2019-2020 ўқув йилида илм-фан, жисмоний тарбия ва спорт, мусиқа ва санъат соҳасида туман, вилоят ва республика танловларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here