Шуҳрат Сотволдиев Косондаги 6-мактабнинг ички йўлларини таъмирлаб бермоқчи

377
Бугун Косон туманидаги мусиқа ва санъат мактабида Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Сотволдиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда қатнашган “Nasafnews” мухбирининг ёзишича, тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бир қатор муаммолар билан мурожаат қилди.
Ўқувчиларга кўра, 6-умумий ўрта таълим мактабида борувчи ички йўл анчагина таъмирталаб ҳолга келиб қолгани етмагандек, ёмғирли кунларда тўпланиб қолган кўлмакдан ўтиш қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.
Шуҳрат Сотволдиев  масала билан атрофлича танишиб, тез орада ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари бошланишини айтиб, бу ишларда амалий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари юртимизнинг тарихий жойларига саёҳат уюштириш таклифи билан чиқди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси эса бу саёҳат учун транспорт хизматини ташкиллаштириб беришини айтди.
Учрашувда катта ваъдалар берилди, энди энг асосийси бу ваъдалар бажарилиши керак. Кузатамиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here