Коронавирус туфайли дунёдаги энг йирик автосалон бекор қилинди

201

Дунёдаги энг йирик форумлардан бири – Женева автосалони коронавирус туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.

Бундан олдин Швейцария ҳукумати мингдан ортиқ инсон иштирок этадиган оммавий тадбирларни тақиқлаган эди. Ушбу мамлакат вазирлар маҳкамаси хабарига кўра, мазкур тақиқ камида 15 мартга қадар амалда бўлади.
Женевадаги Халқаро автосалон шу йил 5 мартидан 15 мартига қадар ўтказилиши керак эди. Ҳар йили унга 600 мингдан ортиқ одам ташриф буюради.
Бундан аввал эса Женевада ихтиролар ва қимматбаҳо соатлар модаси салони бекор қилингани ҳам аён бўлганди. Айни пайтга келиб Швейцарияда янги коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 8 та ҳолат аниқланган.
Ҳукумат ушбу қарорни аҳоли саломатлигини сақлашни устувор вазифа деб билиши билан изоҳлаган ҳамда ташкилотчилар агар минг нафардан кам киши қатнашадиган тадбирларни ўтказишмоқчи бўлишса, бунинг учун аввало маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатли идоралари билан ўзаро ҳамкорликда хатар даражасини баҳолаб олишлари шартлигини ҳам билдириб ўтган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here