Чироқчи далаларида чигит экиш ишлари бошланди

184

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида пахта-ғаллага ихтисослашган фермер ҳўжаликларида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди.
Тумандаги «Наврўз» МФЙда жойлашган «Мейлиев Абдураззоқ» фермер хўжалигида бу йил 33 гектар ер майдонига чигит қадалди. Фермер хўжалиги раҳбари Эрназар Тиллаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда унинг далаларида пахтанинг « Бухоро-6 » нави экилмоқда.
-Бу навнинг авзалликлари жуда кўп дейди,- Эрназар ака Тиллаев биз билан суҳбатда. Биринчи навбатда сувсизликка чидамли ва ҳар бир ғўзадан яхши ҳосил олса бўлади.
Фермерчиликни бу йил биринчи маротаба бошладик. 93 гектар ер майдонида фақатгина пахта ва ғалла экинлари эмас балки бошқа маҳсулотларни ҳам етиштиришни режа қилиб турибмиз.
-Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида 12 нафар фермерлар фаолият кўрсатмоқда,-дейди Маҳалла раиси Зокир Хуррамов. 720 гектар ер майдонида улар бугунги кунда пахта ғалла маҳсулотларини етиштириб келишмоқда.Ҳозирда кўриб турганингиздек чигит экиш ишлари қизғин давом этмоқда.Шунингек, маҳалламизда «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури ижроси юзасидан ҳам салмоқли ишларни бажардик. Натижада ўз уйида тадбиркорликни ташкил этиб , даромад олаётган фуқароларимиз сони кўпайди. Ҳозирда улар иссиқхонадан унумли фойдаланиб, бодринг ва помидор маҳсулотларини ички бозорларимизга ҳам етказиб бермоқда.

Ўз мухбиримиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here