Қашқадарёда сўконғич ҳокимларнинг одати мактаб директорига ўтди (Аудио,видео)

2595
“Nasafnews” ахборот порталига Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби директори, депутат Фарҳод Раҳмоновнинг ҳақоратларга тўла аудиолари келиб тушди.
Аудиода мактаб директори мунтазам равишда мактаб ўқув ишлари бўйича ўринбосар Наргиза Махановани ҳақорат қилгани, мактаб ҳисобчисини онасидан сўккани эшитилади.
Аудиони эшитгач, хулоса қилишга шошилмадик. Директорнинг бундай қўполлик қилишига нима сабаб бўлгани билан қизиқдик. Ўринбосар Наргиза Маханова бизга барчасини гапириб берди:
-Чидаб бўлмас сўзлар билан сўкади, ҳақорат қилади, мактабга ичиб келади,- деб бошлади сўзларини Наргиза Mаханова.
Бу ҳам етмагандек, мени коррупция қилишга мажбурламоқчи бўлади. Мактабга янги келган ўқитувчилардан пул йиғасан, ишга киргани учун ҳақини берсин деб айтади.
Наргиза Mаханова кўра, 24-мактабга рустили фани ўқитувчиси етишмайди. Қарши шаҳридан келган фан ўқитувчисига эса ишга кириш учун 200 доллар талаб қилинади. Бу пулни бера олмаслигини айтган ўқитувчи эса ишга олинмайди.
-Мен ўқитувчидан пул сўрамайман, ўзингиз сўранг деб айтдим. Шундан сўнг, директор уни хонасига чақириб, пулни талаб қилди. Бироқ ўқитувчи бунча пул беролмаслигини айтиб ишламай кетди.
Фарҳод Раҳмонов тез-тез мактабга спиртли ичимлик истеъмол қилиб келади. (Аудиоёзувларда директор буни тан олган) Наргиза Mаханованинг таъкидлашича, ширакайф раҳбар ўринбосари аёл киши бўлгани учун уни қаровулхонага келишини, шу ерда ҳеч ким йўқлигида гаплашишини айтади.
Буни сезган ўринбосар унинг олдига бормайди, маст ҳолатда экани учун айтганини қилмайди.
Ўринбосар маст директорга бўйсинмагани учун улар ўртасида «оламушук ўтади.»
-Чидаб тура омадим, жамоани олдида обрўсизлантириб, «ишдан кет, келгинди» деб айтади. Бошқа ўқитувчиларга устимдан шикоят ҳам ёздирди. Туман халқ таълими бўлими келиб ўрганди. Мен ҳақ эканим исботланди. Шундан сўнг, прокуратурага мурожаат қилдим. Прокуратура менга ҳам директорга ҳам хайфсан берилади деб айтди. Лекин менинг айбим нима, аёл киши бўлганимми ёки ожиза эканлигимми? Нега менга хайфсан беради. Мен айб қилмадим-ку!
Мактаб директори ва ўринбосар ўртасидаги бу низо бўйича туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи Норсафар Ёқубовнинг фикрлари билан қизиқдик:
-Воқеадан хабарим бор. Биринчидан мактаб директори  ўқитувчини аёл киши бўладими ёки эркак киши ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ. Ўринбосар бу борада туман прокуратурасига ёзма равишда мурожаат қилган. Прокуратурага мени чақириб сўрашганда, агар исботи бўладиган бўлса судга ошириши мумкинлигини маъқуллаганман. Ҳозирда суд бўлаяпти.Қайси айбдор бўлса ўша жавоб беради.
Яна бир гап, иккаласи икки тарафдан бир-бирини бўшатишга ҳаракат қилиб ётибди. Бу ҳаракатни биз ҳам вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳам ўрганиб чиқди.
Ҳозирда назорат-тафтиш ишлари олиб бориляпти.
Ҳолат бўйича туман прокуртураси билан ҳам боғланишга ҳаракат қилдик. Фақат исми Достон экани маълум ходим бу борада маълумот беролмаслигини айтди. Прокуратура тизимининг ОАВга бундай «ёпиқ» бўлишини рости тушунмадик ҳам…
Иккинчи томон нима дейди?
“Nasafnews” мухбири мактаб директори Фарҳод Раҳмонов билан боғланиб, юқоридаги ҳолат бўйича изоҳ сўради.
-Маҳанова Наргиза ўтган йили декабр ойида ишга келган эди. Мана шу 6 ойдирки ҳар ойда унинг устидан ўқитувчиларимиз ёзади. 70 та ўқитувчининг ҳаммаси унга қарши, сабаби ўта қўпол. Олий маълумотли раҳбар одам шунақа бўладими?
Менга яхши муомала қилмагани учун сўкишга мажбур бўлдим. Лекин мен сўкканимдан кейин мени ҳам қайтариб сўккан. Мени телефонимда ёзуви турибди.
Тўғри мен унга турли сўзлар билан қўполлик қилгандирман, лекин бунга унинг ўзи сабабчи бўлган.
Раҳбар бўлганимдан кейин уришаман, тергайманда,- дейди Фарҳод Раҳмонов.

Воқеанинг қолган қисмини қуйидаги видеода томоша қилинг.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, вилоят Прокуратураси оғзидан турли қўпол сўзлар чиқаётган  мактаб директорининг бу ҳатти-ҳаракатини қандай баҳолар экан?

5 Izohlar

  1. Menimcha maktab deriktoriga emas gap.
    Umuman maktabda tartib buzulgan.
    Agar bu ayol uziga qatiy turub deriktordan qattiq talab qilganda edi,usha deriktor xam uzini yigishtrib olgan bulardi.
    Audioni eshitib kurdim shigshayib ,erkalanib gapirgandan keyin xamma erkak xam don shunga yarasha muomila qiladida…

    Maktab deriktorini xam.
    Urinbosar ayolni xam egallab turgan mansabidan olib tashlab ,qolgan uqitivchi mualimalarni xam tartibga chaqirtirish kerak.
    Qars bir quldan chiqmaydi…

  2. Ким кандай булса шунга жавоб олади тухмат учун жавобгарлик бор мактабга бориб бу укитувчихакида суров утказиш керак укитувчини билим савиясини урганиш лозим

    • Менимча вазиятни аниқ билмай туриб хулоса чиқариш керак эмас. Лекин бизга бир нарса маълумки қонунда хам, исломда хам аёл кишига бунақа муомала қилиш курсатилмаган. Вахоланки у рахбар булса хам. Агарда бу аёл нохақ булганида куркмасдан бор хақиқатни айта олармиди. Директор умаман рахбар одам шунақа булгандан кейин бошқалардан нимани кута оламиз.

  3. Menimcha vaziyatni aniq bilmay turib xulosa chiqarish kerakmas.lekin bizga bir narsa malumki qonunda ham islomda ham ayol kishiga bunaqa muomala qilish ko‘rsatilmagan .Vaholanki u rahbar bo‘lsa . Agarda bu ayol nohaq bo‘lganida qo‘rqmasdan bor haqiqatni aytaolarmidi

  4. Menimcha vaziyatni aniq bilmay turib xulosa chiqarish kerakmas.Lekin bizga bir narsa malumki qonunda ham islomda ham ayol kishiga bunaqa muomala qilish ko‘rsatilmagan .Vaholanki u rahbar bo‘lsa . Agarda bu ayol nohaq bo‘lganida qo‘rqmasdan bor haqiqatni aytaolarmidi.Direktor shunaqa bo‘lgandan keyin boshqalardan nimani kutolamiz…

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here