Қашқадарёда жамоат транспорти қатнови вақтинча тўхтатилади

930
Мамлакатимизда карантин эълон қилингани боис профилактика тадбирлари кучайтирилмоқда.
Касаллик тарқалиши олдини олиш, аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш чекланмоқда.
Шуни эътиборга олиб, 2020 йил 23 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти ҳудудида ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташувчилар томонидан йўналишли маршрутлар (автобуслар, микроавтобуслар, Damas)да қатновлар вақтинча ТЎХТАТИЛАДИ.Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан транспорт воситасини дезинфекция қилиб фаолиятга чиқишларини, йўл кира нархини асоссиз ошириб юбормаслик сўралади.

4 Izohlar

  1. […] Эслатиб ўтамиз, кеча Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси 2020 йил 23 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти ҳудудида ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташувчилар томонидан йўналишли маршрутлар (автобуслар, микроавтобуслар, Damas)да қатновлар вақтинча тўтатилиши ҳақида хабар қилган эди. […]

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here