Қаршида чеклов қўйилишига қарамасдан фаолият кўрсатган чойхона ва кафе эгалари жазоланди

1738
Қарши шаҳрида коронавирус туфайли чеклов қўйилишига қарамасдан фаолият кўрсатган чойхона ва кафе эгалари жазоланди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ Ғузор кўчаси 7/3-уйда яшовчи фуқаро Ч.А.А “Карантин” даврида 2020 йил 21 март куни “KOLARADO” номли кафесини юритиб келганлиги аниқланди.
Шунингдек, Қарши шаҳар “Гунгон” МФЙ Хонобод кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Х.А.Ф “Карантин” даврида 2020 йил 21 март куни “САХОВАТ” номли чойхонасини юритиб келганлиги ҳам маълум бўлди.
Улар карантин қоидаларини бузганлиги учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш.) билан маъмурий тартибда жазоланди.

 

Эслатиб ўтамиз,  21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилиши маълум қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here