Қаршида ЙТҲга учраган велосипедчи шифохонада вафот этди

455
Жорий йилнинг 24 март куни соат 20:00 ларда ҳайдовчи Ж.А. “ВАЗ-2109” русумли транспорт воситасида Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Каманди кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган А.Х.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипед хайдовчиси А.Х. тан жароҳатларининг оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қолади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here