Қашқадарёга 1000 тоннага яқин картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилади

199
Вилоят ҳокими топшириғи билан воҳамизга Россия, Белорус ва Эрондан картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.
Вилоят штаби масъулларининг таъкидлашича, ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳар ва туманларга тенг тақсимланган ҳолда чекка қишлоқларга етказилиши ҳам қатъий назоратга олинади.
Шунингдек, аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда кунига 1000 тонна ун маҳсулотлари биржа савдоларига қўйилади.
Шу ўринда, фуқароларимизни ортиқча ваҳима қилиб, бозорларга югурмасликка чақирамиз, Зеро, қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here