Касбида «Меҳр-шафқат акцияси» старт олди

165
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида эълон қилинган карантинни аҳолининг аксарият қисми уйда қолган ҳолда ўтказмоқда. Уларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини осон ва арзон нархларда харид қилишлари учун вилоят прокуратураси, Касби туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ташаббуси билан хайрия акцияси бошланиб, кўчма “Эко бозор”лар савдоси ташкил этилди. 10та дамас ва 8 та микроафтобусларда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жойланган кўчма бозорлар карвони ҳудудларга йўл олди.
Хайрия акцияси доирасида туман ҳокимлиги секторидан Касби қишлоғидаги 5 та ва туман прокурори секторидан Майманоқ қишлоғида истиқомат қилувчи 6та кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, ночор оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, бир қоп ун, суюлтирилган газ билан тўлдирилган баллон, бўш турган томорқаларга экиш учун кўчатлар ҳамда 5 тадан товуқ ҳадя қилинди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here