Уч оғайни ҳалокати. Муборакдаги аянчли ЙТҲ ҳақида қўшимча маълумот

1308
Муборак туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, бунинг ортидан 3 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеa ҳақида маълумот олиш учун Муборак туман Ички Ишлар бўлимига мурожаат қилдик.
2020 йилнинг 4 апрель куни соат 23-50 да ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш, “Spark” русумли автомашинани Муборак тумани «Сариқ» қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлининг 3 километрида бошқариб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилганди.
Суриштирувимиз давомида йўл -транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М., лар Муборак туманидаги «Қарлиқ» қишлоғида истиқомат қилиши маълум бўлди.

Ҳалок бўлганлар бир-бирлари билан таниш яъни оғайни бўлишгани ва нима сабабдан айнан шу йўналишда ҳаракатланишгани номаълумлигича қолмокда.

Мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант Ш.Ҳасанов томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266 моддаси 3- қисми билан жиноят иши  қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зафар Жўраев

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here